Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

 

келадики, уларнинг нури қуёшнинг нуридек бўлади», дедилар. Абу Бакр: «Ўшалар бизми, эй Расулуллоҳ?», деб сўради. «Йўқ, сизларнинг ҳам кўп яхшилигингиз бор. Лекин улар ернинг турли ўлкаларидан йиғилган муҳожир фақирлардир» деб, орқасидан: «ғарибларга жаннат бўлсин, ғарибларга жаннат бўлсин», дедилар. «ғариблар кимлар?», деб сўраган эдилар: «Уларга итоат қиладиганларидан кўра исён қиладиганлари кўпроқ бўлган кўпчилик ёмон одамлар орасидаги озчилик яхши одамлардир», деб жавоб бердилар, Пайғамбар с.а.в.». Ҳайсамий «Кабир»да унинг ўз санадлари бор, улардан бирининг одамлари саҳиҳнинг одамларидир, деган. Бир нарсадан огоҳ бўлиш лозимки, ғарибларнинг фазли саҳобаларникидан юқори бўлмайди. Ғариблар саҳобалардан афзал эмаслар. Айрим саҳобалар саҳобаликдан ташқари фазилатларга ҳам эга бўлганлари билан, барибир Абу Бакрдан афзал эмаслар. Увайс Қараний ҳам ўзига хос фазилатга эга бўлгани билан, барибир саҳобалардан афзал эмас. Чунки у тобиинлардан. Ғариблар ҳам шундай.

 


Оддий халқдан, авомдан чиққан одамлар: Ҳоким «Мустадрак»да ибн Умар р.а.дан ривоят қилган ҳадисда келади: «Пайғамбар с.а.в.:


«إِنَّ لِلَّهِ عِبَادًا لَيْسُوا بِأَنْبِيَاءَ وَلاَ شُهَدَاءَ يَغْبِطُهُمْ الشُّهَدَاءُ وَالنَّبِيُّونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لِقُرْبِهِمْ مِنْ اللَّهِ تَعَالَى وَمَجْلِسِهِمْ مِنْهُ، فَجَثَا أَعْرَابِىٌّ عَلَى رُكْبَتَيْهِ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ صِفْهُمْ لَنَا وَحَلِّهِمْ لَنَا قَالَ: قَوْمٌ مِنْ أَفْنَاءِ النَّاسِ وَنُزَّاعِ الْقَبَائِلِ، تَصَادَقُوا فِي اللَّهِ وَتَحَابُّوا فِيهِ، يَضَعُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ لَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مَنَابِرَ مِنْ نُورٍ، يَخَافُ النَّاسُ وَلاَ يَخَافُونَ، هُمْ أَوْلِيَاءُ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ الَّذِينَ لاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ»

«Аллоҳнинг шундай бандалари борки, улар Пайғамбарлар ҳам, шаҳидлар ҳам эмаслар, аммо уларга қиёмат кунида Аллоҳ Таолога яқин бўлганлари ва яқин ўтирганларини кўриб, шаҳидлар ҳам, Пайғамбарлар ҳам ҳавас қиладилар», дедилар. Бир аъробий тиззасига тик бўлиб олиб: «Эй Расулуллоҳ, уларни бизга сифатлаб, тушунтириб беринг», деди. Айтдиларки: «Улар оддий халқдан чиққан,

 

274-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278

 

 

 

8